
FIDE Grand Swiss 2025 – Самарқанд! Ким қанча ишлаб олди?
Жорий йилнинг, 3–15 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларини ташкил этган нуфузли "FIDE Grand Swiss 2025" халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур турнирда дунёнинг 39 мамлакатидан жами 172 нафар кучли ва машҳур шахматчилар иштирок этди. Шундан 116 нафар эркак ва 56 нафар аёл шахматчи совринли ўринлар учун баҳс олиб бордилар.
Биринчи ўринни нидерландиялик таниқли гроссмейстер Аниш Гири эгаллади ва 90 000 доллар мукофот пулини ишлаб олди.
Эркаклар ўртасида ТОП-10 натижа:
1. Аниш Гири (Нидерландия) – 8 очко
2. Маттиас Блюбаум (Германия) – 7,5 очко
3. Алиреза Фиружа (Франция) – 7,5 очко
4. Винцент Кеймер (Германия) – 7,5 очко
5. Абҳиманю Мишра (АҚШ) – 7 очко
6. Эригаиси Аржун (Ҳиндистон) – 7 очко
7. Энди Вудворд (АҚШ) – 7 очко
8. Ҳанс Мок Ниманн (АҚШ) – 7 очко
9. Ниҳал Сарин (Ҳиндистон) – 7 очко
10. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – 7 очко
Аёллар ўртасида ТОП-10 натижа:
1. Ваишали Рамешбабу (Ҳиндистон) – 8 очко
2. Катерйна Лагно (ФИДЕ) – 8 очко
3. Бибисара Ассаубаева (Қозоғистон) – 7,5 очко
4. Тан Зҳонгйи (Хитой) – 7,5 очко
5. Сонг Юхин (Хитой) – 7,5 очко
6. Улвийя Фаталиева (Озарбайжон) – 7 очко
7. Ирина Круш (АҚШ) – 7 очко
8. Мария Музичук (Украина) – 7 очко
9. Гуо Қи (Хитой) – 6,5 очко
10. Олга Гиря (ФИДЕ) – 6,5 очко
Мусобақада шиддатли партиялар, ёрқин ғалабалар ва кутилмаган бурилишлар кузатилди. Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов ТОП-10 таликдан муносиб ўрин эгаллади.
Comments