FIDE Жаҳон кубоги – 2025: якуний босқичларга йўл олдик!
Айни кунларда Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "FIDE Жаҳон кубоги 2025" халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.11–12 ноябр кунлари ўтган 1/16 финал босқичи баҳсларида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этишди.
Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик рақиби Пранав В билан дастлабки учрашувда 0,5:0,5 ҳисобида дуранг ўйнаб, жавоб баҳсида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 5-босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Жавоҳир Синдаров эса Хитойнинг етакчи шахматчиси Ю Янгйи билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
13 ноябр куни ўтадиган тай-брек баҳсларида ғолиб номи аниқланади.



Комментарии