"FIDE World Rapid Championship": 9-турдан сўнг вакилларимиз нечанчи ўринни банд қилиб турибди?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, ҳозирги кунда Қатарда "FIDE World Rapid Championship" турнири бўлиб ўтмоқда ва унда бир қатор шахматчиларимиз иштирок этишмоқда. 
 
Ҳамюртларимизнинг 9-турдан кейинги тўплаган очкоси ҳамда турнир жадвалидаги ўрни билан танишинг. 
 
1. Нодирбек Абдусатторов - 7 очко (6-ўрин) 
2. Жавоҳир Синдаров - 6.5 очко (12-ўрин) 
3. Муҳиддин Мадаминов - 5.5 очко (45-ўрин) 
4. Нодирбек Якуббоев - 5.5 очко (73-ўрин) 
5. Ҳумоюн Бегмуратов - 4.5 очко (130-ўрин) 
6. Шамсиддин Воҳидов - 4.5 очко (137-ўрин)

Tecno

Турнир жадвалида эса Владислав Артемиев пешқадамлик қилмоқда (7.5 очко). Иккинчи ўринда эса Ханс Моке ҳам 7.5 очко билан рақибини тақиб қилмоқда. Норвегиялик шахмат афсонаси Магнус Карлсен эса 7 очко билан кучли учликни якунлаб берди. 
 
Шунингдек Нодирбек Абдусатторовдан Алексей Сарана ва Яғир Кан ҳам олдинда. Икки шахматчи ҳисобида ҳам Абдусатторов каби 7 очко мавжуд.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!