ФИФА "Челси"нинг апелляциясини рад этди ва таъқиқни ўз кучида қолдирди

ФИФА “Челси” клубининг трансфер таъқиқи бўйича юборган апелляциясини кўриб чиқди.

Маълумотларга қараганда ФИФА ушбу иш бўйича “аристократлар”га қўйилган таъқиқни ўз кучида қолдирган.

Энди "Челси" ушбу масала юзасида Халқаро спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА бундан аввал вояга етмаган футболчиларнинг трансферларида ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун “Челси”га 2019 йилнинг ёзидан 2020 йилнинг январигача янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!