ФИФА Дания - Франция учрашувининг энг яхши футболчисини аниқлади
Ads

Ҳозиргина Москвадаги “Лужники” стадионида ЖЧ-2018нинг “С” гуруҳидан ўрин олган Дания ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Бироз зерикарли кечган ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0. Эътиборлиси, ушбу ўйин ЖЧ-2018даги илк голсиз якунланган ўйин бўлди.

ФИФА эса ушбу ўйиннинг энг яхши футболчиси деб францияликлар ярим ҳимоячиси Н’голо Кантени топди.