ФИФА Жаҳон чемпионатини кечиктирмоқчи

  • 9 октября, 22:02
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2034 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган мундиални 2035 йилга кўчириши мумкин. Бунга сабаб, 2034 йилда муқаддас Рамазон ойи ЖЧ ўтказилиши режа қилинган декабрь ойига тўғри келади. Шу туфайли, ФИФА мусобақани бир ойга, яъни 2035 йилнинг январь ойида ўтказишни ўйламоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, 2034 йилги жаҳон чемпионати ёзда ўтказилиши мумкин эмас, чунки бу вақтда Саудия Арабистонида ҳаво ҳарорати +52 даражагача кўтарилади.

ЖЧ-2034 қишда ўтадиган иккинчи ва тарихда тоқ йилда ташкил этиладиган биринчи жаҳон чемпионати бўлиши керак. Футбол бўйича биринчи "қишки" жаҳон чемпионати 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию