ФИФА "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан "МЮ"га "ёрдам" берди

Англия премьер-лигаси 21-турининг марказий учрашуви "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" баҳси олдидан ФИФАнинг қарори Юрген Клоппга ёқмади.

Гап шундаки, "Ливерпуль" ҳимоячиси Жоэль Матип Камерун терма жамоаси томонидан Африка кубогида қатнашиш учун чақирилган эди. Бироқ, футболчи бу чақирувни инобатга олмади ва мусобақада қатнашиш учун ватани терма жамоаси ихтиёрига етиб бормади.

Камерун футбол федерацияси бу масала юзасидан ФИФАга шикоят қилди. Футбол тараққиётига масъул бу ташкилот Матипнинг "Ливерпуль" таркибида навбатдаги учрашувда майдонга тушишини тақиқлади.

Муҳим учрашув олдидан Юрген Клопп моҳир ҳимоячини таркибдан чиқаришга мажбур бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!