ФИФА
Ads

Москванинг "Локомотив" клуби форварди Жефферсон Фарфан Америка кубогида иштирок этаётган Перу терма жамоаси сафида жароҳат олди. Шифокорларнинг сўзларига кўра у энди камида ярим йил майдонга қайта олмайди.

ФИФАнинг терма жамоа сафида жароҳат олган футболчилар учун белгиланган дастурида агар шундай ҳолат кузатилса ва футболчи ярим йил даволанишига тўғри келса, ташкилот ушбу футболчи тўп сурадиган клубга маълум миқдорда товон пули тўлайди.

“Темирйўлчилар” матбуот хизмати бошлиғи Кирилл Брейдонинг айтишича футболчисини ярим йилга йўқотгани учун ФИФА “Локомотив”га 900 минг евро товон пулиб бериши мумкин.

Таъкидлаш керакки, Фарван бугун Барселонада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг бу борада якуний ташҳис маълум қилинади.