ФИФА Мессини кечирди, энди у терма жамоасига ёрдам бера олади

ФИФА апелляция қўмитаси Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Мессидан ҳакамни ҳақорат қилганлик бўйича айбловни олиб ташлади. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳолат ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Аргентина ва Чили терма жамоалари ўртасидаги баҳсда содир бўлган эди. Ўша ўйинда ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилган деб топилган Месси кейинчалик 4та ўйинга дисквалификация қилинган эди. Шундан сўнг Лео ўша вазиятда ҳакамни ҳақорат қилишни истамаганлигини, унинг норозилиги сабаби бошқа эканлигини айтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!