ФИФA Ўзбекистонда ўтадиган 2021 йилги мавсумда ВAР тизимидан фойдаланишга рухсат берди
Ўзбекистон майдонларида 2021 йилги мавсум учрашувларида ВAР тизимидан фойдаланиш бўйича ЎФA ҳамда ФИФA мутахассисларининг ўзаро музокаралари ижобий якун топди.
Тизимдан фойдаланиш бўйича ФИФA ВAР платформасига зарур меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юкланди. Шунингдек, Видео ёрдамчи ҳакамлар бригадасининг 2020 йилги футбол ўйинларида қайд этган натижалари ҳисоботи ФИФA томонидан қабул қилинди.
Шу сабабли, ФИФA 2021 йилги мавсум давомида ЎФA ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида ВAР тизимини қўллашга рухсат берди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар