ФИФА президенти жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

ФИФА президенти Жанни Инфантино жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.  Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, швейцариялик амалдор ўтган ҳафта истеъфога чиқарилган мамлакат бош прокурори Майкл Лаубер билан сирли алоқаларда бўлган.

Айтиш керакки, собиқ бош прокурор ФИФАдаги коррупция юзасидан тергов ўтказган ва 2017 йилда Инфантино билан камида бир марта учрашган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)