“FIFA Series 2026” мусобақасида бир жамоа қатнашмайдиган бўлди

Қувайт миллий терма жамоаси Қозоғистонда бўлиб ўтадиган "FIFA Series 2026" халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақда Sports.kz нашри KazFootball.kz манбасига таяниб хабар берди.

Дастлаб ушбу турнирда тўртта жамоа — Қозоғистон, Кувайт, Комор ороллари ва Намибия терма жамоалари иштирок этиши режалаштирилган эди. Бироқ Кувайт терма жамоаси қатнашишдан бош тортганидан сўнг, мусобақада учта жамоа қолди. Энди улар ўзаро айланма тизимда баҳс олиб боради.

Қайд этилишича, Қозоғистон терма жамоаси илк учрашувини 25 март куни ўтказади. Ушбу баҳсда уларнинг рақиби Намибия терма жамоаси бўлади. Учрашув "Астана Арена" стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "FIFA Series 2026" мусобақаси ўйинларини  Ўзбекистонда ҳам ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!