ФИФА вакили ЎФА фаолияти билан яқиндан танишди

 

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш, футболни ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш борасида хорижлик мутахассисларнинг тажрибасидан унумли фойдаланиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширяпти.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантинг билан учрашув чоғида малакали мутахассисларни юртимизга жалб қилиш ва уларнинг маслаҳатлари асосида ишларни тўғри йўлга қўйиш борасида келишувга эришгани ҳақида ҳам аввал хабар бергандик.

Ана шу келишувга асосан ФИФАнинг Минтақавий футболни ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳиббаний Тошкентга ташриф буюрди. У ФИФАнинг FORWARD лойиҳаси бўйича тақдимотўтказиб, ушбу лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.  Шунингдек, Эссам Ал-Суҳиббаний ЎФАнинг молия бўлими фаолияти билан яқиндан танишиб, бу борада қилинадиган ишлар бўйича ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, Эссам Ал-Суҳиббаний ЎФАнинг Техник бўлими фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Бўлим ходимларига ўзининг амалий маслаҳатларини берди. 

Ўз ўрнида ЎФАнинг Молия бошқармаси, Техник бўлими ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан ФИФА вакилига тақдимот ўтказилиб, амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди. 

Бундан ташқари, Эссам Ал-Суҳиббаний “Бунёдкор” стадиони ва “Чиғатой” спорт базасига ҳам ташриф буюриб, бу ердаги шароитлар билан танишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!