ФИФАнинг тақиқи "Челси"га Ковачич ва Игуаин билан шартнома имзолашга халақит бермайди
"Челси" клуби раҳбариятида “Реал” ярим ҳимоячиси Матео Ковачич ва “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин билан тўлақонли шартнома имзолашга ишонч пайдо бўлди. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, ФИФА томонидан “аристократлар”га яқин 2та трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқлаб қўйилган. Бироқ, лондонликлар Ковачич ва Игуаинни сотиб олиб, ушбу тақиқни бузмасликларига ишонишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик ва аргентиналик футболчилар айни дамда мавсумни ижара асосида “Челси”да ўтказишмоқда.
Фикрлар