Фигу: "Фаолиятим давомида ҳеч ким мени бунчалик камситмаган эди". У ким ҳақида гапирди?

Португалиялик машҳур футболчи Луиш Фигу италиялик мураббий Роберто Манчинини жиддий танқид қилди. Айтиш керакки, Фигу “Интер”да айнан Манчини қўл остида тўп сурган ва 2009 йилда шу жамоада фаолиятини якунлаган эди.

“Роберто Манчини “Интер”да мени қаттиқ камситди, фаолиятим давомида ҳеч қачон бундай камситилмаган эдим. Мен “Интер”да қийналдим. Ахир мен 20 эмас, 34-35 ёшда эдим. Мен у ерда ноқулай вазиятга тушиб қолдим. Гап мен ҳар доим майдонга тушишни хоҳлаганимда эмас. Шунчаки, 85 дақиқа чигалёзди қилсангда, сени бор йўғи 3 дақиқага майдонга туширса, бу нормал ҳолат эмас”, - дейди Фигу.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!