Филипе Луис Бразилияга қайтади
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Филипе Луис Европадан кетмоқда.

Globoesporte нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчи “матрасчилар” билан шартномасини узайтирмайди ва эркин агент сифатида Бразилияга йўл олади. Луис у ерда "Фламенго" клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Луис “Атлетико” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида жами 348та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 12та гол уришга эришди. У “матрасчилар” сафида Испания чемпиони ва кубоги соҳиби бўлди. Шунингдек 2 карра УЕФА Европа лигаси ва 2 карра УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлди.