Финал қаҳрамонлари – Тухель ва Канте янгилик кутмоқда!

УЕФА Чемпионлар лигасида “Челси”нинг ғалабасига катта ҳисса қўшган бош мураббий Томас Тухель ва ҳал қилувчи баҳс қаҳрамони бўлган Нголо Канте тез орада супершартномага эга бўлади.

Маълумотларга қараганда, клуб раҳбарияти Тухелга ҳам, Канте ҳам, янги битим беришга қарор қилган.

Томас Тухель муҳим ғалаба эвазига “аристократлар”ни 2023 йилгача бошқариш имконига эга бўлади. Шунингдек, клуб раҳбарларида келишувни автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи бор.

Яқинда “Челси”дан кетиши айтилган Канте эса, узоқ муддатли шартнома кутмоқда. Табиийки, маош борасида ҳам ўсиш бўлади.

Шунингдек, лондонликлар тажрибали ҳимоячи Тьяго Силва билан ҳамкорликни давом эттиришни истамоқда ва унга ҳам янги келишув таклиф қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!