"Фиорентина" Симеоне билан шартномани узайтирмоқчи

Италиянинг "Фиорентина" клуби ўзининг аргентиналик форварди Жованни Симеоне билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “бинафшаранглилар” 23 ёшли футболчига 2023 йилга қадар бўлган шартнома таклиф қилишмоқчи. Агар Жованни ушбу келишувни имзоласа, унинг маоши йилига 2 миллион еврога етади.

Маълумот учун, Жованни Симеоне “Фиорентина” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 42та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!