"Фламенго" "Ливерпуль" собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Бразилиянинг "Фламенго" клуби "Ал-Ҳилол" сафида ҳаракат қилиб келаётган Дарвин Нуньесни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда UOL нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Бразилия клуби раҳбарияти аллақачон Саудия жамоасига футболчи трансфери бўйича таклиф билан чиққан. Лекин "қизил қоралар"ни ҳужумчининг катта маоши муаммо бўлмоқда. Шу боис, трансфер амалга ошмаслиги мумкин. Бундан ташқари "Фламенго" "Тоттенхэм" ҳужумчиси Ришарлисонни ҳам кузатиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли уругвайлик футболчи ёзда "Ливерпуль"дан Саудия клуби сафига келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда форвард 22 та беллашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишаг эришди.
Фикрлар