Флик “Барса”дан “Бавария” юлдузини олиб келишни талаб қилмоқда

“Барселона” бош мураббийи этиб тайинланган Ханс-Дитер Флик каталонияликлар таркибини ўзига мослаштирмоқда.

Германиялик мутахассис янги клуби раҳбариятидан Бундеслига пишган футболчини олиб келишни сўради.

Ханси Флик “Бавария” ярим ҳимоячиси Кингсли Коман “Барселона”ни сезиларли даражада кучайтира олишига ишонмоқда.

Франциялик чап қанот ҳужумчиси “топ-лига”ларда ўйнаш бўйича катта тажрибага эга.  ПСЖ тарбияланувчиси 27 ёшига қадар юртидан ташқарида “Ювентус” ва “Бавария” каби Италия ҳамда Германия грандларида тўп тепган.

Команнинг мюнхенликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача амал қилади. Бироқ уни 50 миллион евро эвазига трансфер қилиш мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!