Флик “Барса”га машҳур футболчи трансферини блоклади
Миланнинг “Интер” клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони Ханс-Дитер Флик сабабли “Барселона”га трансфер қилинмайдиган бўлди.
Инсайдер Маттео Моретто маълумотига кўра, айнан немис мураббийи туфайли трансфер музокаралари тўхтаб қолган.
Флик италиялик футболчининг баъзи техник жиҳатлари унинг тактик тизимига мос келмаслигига тобора кўпроқ ишонмоқда.
“Барса” спорт директори Деку бир неча ой давомида ушбу трансфер устида ишлаган, аммо энди келишув амалга ошмаслиги мумкин.
Мураббий клубдан бозорда бошқа вариантларни қидиришни сўрамоқда.
Бастони трансферидаги яна бир муаммо – унинг юқори нархи ва “Интер”нинг ўйинчи трансфери бўйича каталонияликларга имтиёз беришни истамаётганидир.

Фикрлар