Флик: "Барселона" келаси мавсумда ҳам кучли таркибга эга бўлади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг келажак режалари ҳақида фикр билдирди.

"Трансфер бозорида нима бўлишидан қатъи назар, мен ишонаманки, бизда келаси мавсумда ҳам жуда кучли таркиб бўлади", — деди мураббий Фабрицио Романо орқали.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 2025/26 мавсумда Испания чемпионига айланди. Каталонияликлар 37 турдан кейин 94 очко тўплаб, иккинчи ўриндаги “Реал”дан 11 очко олдинда бормоқда.

Мавсумнинг сўнгги турида Флик шогирдлари меҳмонда “Валенсия”га қарши майдонга тушади. Учрашув 23 май куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!