Флик “Барселона” Мадридда “Реал”ни енгиш сирини ошкор қилди

Ла Лиганинг 11-турида “Барселона” ашаддий рақиб “Реал” майдонидан 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан қайтди.

Каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўйиндан кейин ғалаба бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

- Бу учрашувда ҳеч кимга осон бўлгани йўқ, лекин биз жуда яхши ҳимояналандик. Танаффусда мен шогирдларимга прессингни давом эттириш лозимлиги ва тўпни назорат қилишни тайинладим.

Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Чунки зўр ўйнадик, мен жамоам билан фахрланаман, айниқса, ғалабада дарвозада жуда ишончли ўйнаган Иньяки Пеньяги алоҳида тилга олиш лозим.

Биз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик ва бу жуда муҳим жиҳат. Ўйинчиларда ўзига бўлган ишонч ортди ва бу жуда яхши ҳолат, - деди Ханс-Дитер Флик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!