Флик Бастони трансферига шубҳа билан қарамоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Алессандро Бастонининг "Барселона"га ўтиши сўроқ остида қолмоқда.

Инсайдер Маттео Моретто маълумотига кўра, трансфер музокаралари айнан Ханс-Дитер Флик сабабли қийинлашган. Германиялик мутахассис италиялик ҳимоячининг ўз тактик тизимига тўлиқ мос келишига шубҳа билан қарамоқда.

Манбага кўра, Флик 27 ёшли футболчининг айрим техник жиҳатларидан қониқмаган.

“Барселона” спорт директори Деку бир неча ой давомида ушбу трансфер устида иш олиб борган эди, аммо ҳозир битим барбод бўлиши мумкин. Флик клуб раҳбариятидан бозорда бошқа вариантларни кўриб чиқишни сўраган.

Бастони трансферидаги яна бир асосий муаммо — футболчининг юқори нархи ва “Интер”нинг музокараларда ён беришни истамаётганидир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!