Флик мавсум охирида "Барселона"ни тарк этиши мумкин

CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Хабарларга кўра, немис мутахассиси ўз мураббийлар штабидаги ҳамкорларига иш жараёнидан чарчагани ва келаси ёзда фаолиятдан бир муддат чекинмоқчи эканини айтган. Бу ҳақда "The Touchline" нашри "ABC" манбасига таянаб хабар берди.

Tecno

Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, "ABC" – Мадридда чоп этиладиган газета. Шу сабабли, якуний хулоса чиқаришдан олдин бошқа ишончли манбалардан ҳам тасдиқ кутиш мақсадга мувофиқ.

Эслатиб ўтамиз, Ханс-Дитер Флик "Барселона"ни 2024 йил ёзида Хави Эрнандес ўрнига қабул қилиб олган эди.

Бугун "кўк-анорранглилар" Чемпионлар лигасида Белгиянинг "Брюгге" жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!