Флик “Реал” устидан қозонилган ғалабани изоҳлади

"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик "Реал Мадрид" устидан қўлга киритилган 3:2 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Ажойиб, бу жуда муҳим финал эди. "Реал"га қарши ўйинлар ҳар доим жуда қизиқарли бўлади. Мен фахрланаман, биз айнан режалаштирганимиздек ўйнадик.

Мен ҳали кийиниш хонасига кирмадим, футболчилар ҳозир байрам қилишяпти, фақат уларнинг рақс тушаётганини кўрдим. Жуда фахрланаман — биз ниҳоятда яхши ўйнадик, тўпни ҳам, ўйинни ҳам назорат қилдик. Якунда бутун жамоа биз истаган тарзда ҳаракат қилди. Осон бўлмади, биз ғалаба учун жамоа сифатида кураш олиб бордик.

Рафиньянинг менталитети мени ҳайратга солади, бизда шундай бошқа футболчилар ҳам бор, аммо у бутун жамоага таъсир ўтказади. У биринчи вазиятдан фойдалана олмади, аммо иккинчисини голга айлантириб, бизга устунлик берди", — деди каталонияликлар бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!