Флик "Севилья"ни кучли жамоа эканлигини таъкидлади

  • 4 октябрь, 17:09
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик “Севилья”га қарши учрашув олдидан жамоа ҳолати, рақиб ва Ламин Ямалнинг соғлиги ҳақида гапирди.

Tecno

“Севилья” кучли жамоа. Уларнинг ўйин услуби ва ҳимоядаги ҳаракатлари майдондаги ўйинимизни қийинлаштиради. Эртанги учрашув биз учун муҳим. Бу оғир беллашув бўлади, аммо биз ғалаба қозонишимиз керак. Вазиятга қараб тўғри ҳаракат қилишимиз лозим. Агар бизда яхши тактика бўлса ва прессингни жамоавий амалга оширсак, муваффақиятга эришамиз. Бу жараённи ҳар кунги машғулотларда синаб кўряпмиз.”

“Ламин кечагига нисбатан яхшироқ, аммо ҳали спорт формасига тўлиқ қайтмаган. Агар футболчи яхши ҳолатда бўлмаса, у майдонга чиқмайди. Ямалнинг даражасини ҳамма билади, аммо менинг вазифам — у тўлиқ тикланганидан кейин унга зарур ўйин вақти бериш. Формада бўлган ҳар бир футболчининг терма жамоага чақирилиши табиий ҳол.”

“ ФИФА кунларидан кейин кўп воқеалар содир бўлди, аммо одамлар мен ўз футболчиларимни ҳимоя қилишим кераклигини тушунишлари лозим. Биз федерация билан ҳамкорликда клуб ва терма жамоа ўртасида икки томонлама мулоқотни йўлга қўйишимиз зарур”, — деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!