Флик: “Винисиусдек футболчи финалда бўлгани яхши”
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Реал Мадрид"га қарши баҳсдан аввал матбуот анжуманида иштирок этди. Германиялик мутахассис финалдаги режалари ва ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз "Сантьяго Бернабеу"да яхши ўйин кўрсатдик. Шу боис, ўша учрашувда қандай ўйнаган бўлсак, эртага ҳам шундай ҳаракат қиламиз. Ўйин услубимизни ўзгартиришимизга ҳеч қандай сабаб ҳам йўқ. Мен фақатгина шогирдларимдан жамоа бўлиб ўйнашларини хоҳлаган бўлар эдим. Шу билан бирга биз диққатимизни жамлашимиз керак, 0:4 ҳисобидаги ғалабани эса эртанги финал олдидан унутишимиз зарур.
Агарда Винисиуснинг дисквалификацияси ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳар бир футболчи финалда қатнашиши икки жамоа учун ҳам муҳим. Биз эртага Жуниорга ҳеч қандай қўпол ўйин кўрсатиш ниятимиз ҳам йўқ. Шу сабабли, икки жамоага ҳам омад тилаб қоламан” – деди каталонияликлар бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, “кўк-анорранглилар” Испания Суперкубоги финал учрашувида “қироллик клуби” билан тўқнаш келади. Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.
Фикрлар