Флорентино Перес Анчелоттидан норози

  • 3 ноября, 2024, 22:01
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг бошқарувидан кўнгли тўлмаяпти. Бу ҳақида Испаниянинг Relevo нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада ёзилишича, раҳбариятга италиялик мутахассис Эндрик ва Арда Гулерга етарлича ўйин амалиёти бермаётгани маъқул келмаяпти. Клуб президентига бўлса, Анчелотти фақат Жуд Беллингемга ишонч билдираётгани ёқмаяпти.

Ҳозирда, “қироллик клуби” Ла Лигада 24 очко тўплаган ҳолда, "Барселона"дан кейин 2-ўринни банд этиб турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию