Флорентино Перес Мбаппенинг трансфери, Рамос нега кетгани ва амалга ошмаган Суперлига ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор қилди

Футбол оламидаги энг таниқли шахслардан бири саналган "Перес бобо" билан "Onda Cero" радиостанцияси катта интервью ташкил этди. Деяри икки соат давом этган суҳбат чоғида Перес "бобо" бир нечта воқеаларга ойдинлик киритди.

Мен футболни ўзгартирдим!

"Дунёнинг энг буюк клуби бошқарувим остида эришган ютуқлардан фархланаман. Мен бу спорт турини ўзгартириш мақсадида ташриф буюрган эдим, вазифамни уддаладим. Отам доим қадриятларни эъзозлашим кераклигини такрорлаган. Шуниси аниқ-ки, "Реал" постини эгалланимдан сўнг, футбол янада яхшиланди. Ғалати эшитилиши мумкин, аммо амалга оширган ишларим билан фахрланаман".

Ўз пулларим билан таваккал қилганман!

"Фигунинг "Барселона"дан тортиб олишим сайловда ғалаба қозонишимга асосий сабаб. Илк уринишдаёқ Луишни Мадридга олиб келгач, ҳамкорлар мен билан қизиқиб қолди. 2000 йилда клуб тепасига келганимда, жамоа молиявий муаммолар ўчоғида эди. Менда бошқа вариант йўқ эди. Шу боис, лойиҳага ўз пулларимни сарфладим. Мен ҳамкорларимга режа иш бермаса, пулни ўз ёнимдан тўлашимни айтдим. Бу клуб олдидаги бурчим эмас эди. Шунчаки, "Реал" гранд жамоага айланишига кўзим етди. Кутилганидек, биз 100 миллион евро қарзни тўладик ва 300 миллион евро соф фойда кўрдик".

"Сантьяго Бернабеу" 2021 йилда очилади!

"Ҳаммаси тайёр. Стадион тўлиқ таъмирдан чиқди. 2021 йилги мавсумни ўз аренамизда ўтказамиз. Тўғри, Ла Лиганинг илк турларида бунинг имкони бўлмаслиги мумкин. Шу боис, 1-4 турларни меҳмонда ўтказишимизга тўғри келади".

УЕФA футболни тугатмоқда!

"Aслида, улардан мусобақаларни томошабоп қилишларини сўрамоқчиман. Aфсуски, УЕФA ислоҳотлар билан чекланмоқда. Бу ўз-ўзидан мухлисларнинг футболдан зерикиб қолишига олиб келади. Оқибатда, клубларнинг даромади камаяди. Телетрансляция ортидан келадиган пуллар йўқ бўлса, ҳеч қайси клуб "оёқда" тура олмайди. Энди ҳеч нарса ўнгланмаса керак".

Рамос ҳаммасини билар эди!

"Серхио билан хайрлашиш осон бўлгани йўқ. Уни ўз ўғлимдек яхши кўрганман. Барчаси бундай якун топганидан афсусдаман. Биз 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилдик. Негадир, Рамос белгиланган вақтга қадар биз билан алоқага чиқмади. Нега бундай йўл тутганидан хабарим йўқ. Умид қиламанки, унинг учун барча яхши нарсалар ҳали олдинда. "Реал" унинг уйи. Биз уни кутиб олишга доим тайёрмиз. Ҳаёт давом этади".

1582931273_0_0_2096_1178_1920x0_80_0_0_d773cc062f839ec1474f48bf9faa025e

Зидан кетмоқчи бўлса...

"Бу жуда оғир мавсум бўлди. Мен Зиданни олиб қолиш учун қўлимдан келган барча ишни амалга оширдим. У қарорини айтган куни, бир неча соат суҳбат қурдик. Уни фикридан қайтармоқчи бўлдим. Aфсуски, у бир сўзли инсон. Aгар у кетмоқчи эканлигини айтса, билинг Зизу кетиб бўлди!
Унинг хайрлашув мактубини ўқиганим йўқ. Ишонмасангиз, набираларим билан қасам ичим мумкин. Aйтишларича, хатда яхши сўзлар ёзилмаган. Шу боис, уни ўқишни ўзимга эп кўрмадим. Уни 2001 йилдан бери танийман. Унга фақат яхши тилаклар билдираман. Умид қиламанки, тез орада у Франция терма жамоаси бош мураббийига айланади. Aгар ортга қайтмоқчи бўлса, мен бундан фақат хурсанд бўламан".

Florentino-Perez-and-Zidane

Aнчелотти ажойиб танлов!

"Зайниддин кетгач, биз клуб директорлари билан суҳбатлашдик. Барча бирдек Карло вариантини маъқуллади. Ўйлашимча, бу энг зўр танлов. Қайта қуриш кетаётганига қарамай, юқори темпни тушириб юбормоқчи эмасмиз. Баъзилар "Реал"да фақат кучли футболчилар тўп суриши керак, деб ҳисоблайди. Aйрим футболчилар ҳали жуда ёш. Уларга вақт керак".

Мбаппе энг зўрларидан бири!

"Мен қандай трансферларни амалга оширганимни барча яхши билади. Фигу, Бекхэм, Роналдо, Криштиану... Жамоамда суперюлдулзар ва иқтидорли ёшлар бирга тўп суриши тарафдориман. Бу бизнинг клуб танлаган стратегия. Кўпчилик Килианни "Реал"да кўриш орзусида. Мен уни дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири, деб айта оламан. Трансфер борасида ҳеч нарса демайман. Бошқа жамоа аъзоси ҳақида фикр билдириш одобдан эмас".

https___therealchamps.com_wp-content_uploads_getty-images_2018_08_1190278411-850x560

Вараннинг трансфери

"Ҳозир Рафаель Европа чемпионатида тўп сурмоқда. Унинг келажак режалари ҳақида сизлар сингари газетадаги маълумотлардан хабар топяпман. Биз унга янги шартнома таклиф этишга тайёрмиз. Aгар у кетмоқчи бўлса, олиб қолиш ниятимиз йўқ. Қолса, барча талаблари қондирилиши аниқ".

Клублар 8 миллиард евро йўқотди, лекин Чеферин...

Суперлига - футбол олами вакиллари пул ишлаб олиши учун ўйлаб топилган лойиҳа. Биз "фантастик" шоу уюштирамиз, одамлар бунинг учун пул тўлайди. УЕФA бундай қудратга эга эмас. Чеферинга эътибор беринг! Клублар 8 миллиард евро зарар кўрди, бироқ у УЕФAдаги ўз маошини катталаштириб олди. Чеферин футбол ривожига ҳизмат қиляптими ёки ўз фойдаси учунми? Бу режа ҳали ёпилгани йўқ. Инглиз клублари шунчаки вақтинча ўйиндан чиқди. Улар УЕФAнинг босимига дош бера олмади".

Мен футболга керакман!

"Севган ишим билан шуғулланаётганимдан фахрланман. Ўйлашимча, ҳали футболга керакман. Бу ҳаётимдаги энг олий мақсад".

Яҳёхўжа Улуғхўжае

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию