Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди
“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги жанжал ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Унинг айтишича, бундай ҳолатлар жамоада аввал ҳам бўлган ва деярли ҳар мавсумда учраб туради. Бироқ бу сафарги асосий муаммо жанжал ҳақида матбуотга маълумот тарқалиб кетганида эканини таъкидлади.
“Жанжаллар ҳар йили, ҳатто бир неча бор содир бўларди. Аммо аввал ҳеч қачон бу ҳақда маълумот ташқарига чиқмаган. Бу биринчи марта”, — деди Перес матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, машғулотлардан бирида Вальверде ва Тчуамени ўртасида жанжал келиб чиққан эди. Маълумотларга кўра, муштлашув оқибатида Вальверде бош мия жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Фикрлар