Флойд Мейвезер Френсис Нганнуни Mayweather Promotions компаниясига қўшиб олмоқчи
Профессионал бокс оламининг юлдузларидан бири америкалик Флойд Мейвезер собиқ UFC чемпиони Френсис Нганну билан ишламоқчи эканлигини маълум қилди. Маълумки, Нганну боксда ҳам ўзини синаб кўрмоқчи эканлигини айтганди.
“Мен Нганну билан ишлашни истардим. Уни Mayweather Promotions билан шартнома имзолашни истардим. У жуда тажрибали, ақл бовар қилмайдиган йигит ва агар у энг яхши оғир вазн тоифасидагилардан бири билан жанг қилмоқчи бўлса, буни қилиши керак. Унинг габарити, кучи ва дивизион етакчилигига бўлган иштиёқи билан ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Ўзининг кучи ва чидамлилиги билан у оғир вазн тоифасида шов-шув кўтариши мумкин”, — деди собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер.
Маълумот учун, оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Френсис Нганну 2023 йилнинг январида промоушенни тарк этганди.
Фикрлар