Флойд Мейвезер: "Жейк Пол ҳақиқий боксчилар билан жанг қилмаслиги керак"

  • 14 Nov 15:08
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Беш вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпион Флойд Мейвезер Жейк Полнинг боксдаги фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Tecno

"Жейк Полнинг ҳозирда қилаётган ишлари жуда яхши, лекин ҳақиқий боксчи билан жанг қилмасликни маслаҳат берардим. Фикримча, Пол ММА йигитлари ва блогерлар билан курашишда давом этиши керак. Яқинда Жейк Сауль Альварес билан жанг қилмоқчилигини айтди. Аммо мен унга буни тавсия бермайман. Акс ҳолда, "Канело" уни янчиб ташлайди", - деди Мейвезер.

Эслатиб ўтамиз, блогер сифатида иш бошлаган Пол айни пайтда ҳамманинг диққат марказида бўлиб турибди. У ҳозирга қадар ўн битта жанг ўтказиб, Тайрон Вудли ва Нейт Диаз каби йирик номларни мағлуб этди. Аммо у тажрибасиз профессионал боксчи Томми Фьюрига ютқазиб қўйди.

 

Comments

You must be logged in to commet!