Флойд Мейвезер: Мен ғалаба қозониб ўрганганман ва бу ҳеч қачон панд бермаган

Америкалик енглимас боксчи Флойд Мейвезер енгил вазнда тоифасида UFC чемпиони Конор Макгрегорга қарши жангга яхши таайёгарлик кўрганини маълум қилган. У жангдан олдин анча ҳотиржам, рақибининг гаплари ташвишга солмаётганини айтиб ўтган. Боксчининг сўзларига кўра, барчасини жанг ҳал қилар экан.

Мен жангга ажойиб тайёргарлик кўрдим, – дея Мейвезернинг сўзларини келтиради The Mirror нашри. –21 йил давомида спорт ичида бўлдим, шунинг учун бунга жиддий қарайман. Биз мухлислар хоҳлаётган шоуни ташкил қиламиз. Яккакурашларда у енгилмас. Аммо 21 йил ичида мен кўп нарсаларни кўрдим. Фаолиятим давомида учрашган 47 рақибим қўлларимнинг мўрт эканлиги ҳамда қўрқоқлигимни айтишган. Бироқ мен ҳар доим ғалаба қозонганман. Менинг йўлим панд бермаган. Ўрганган нарсаларимнинг барчасини қўллаганман. Мен боксда бир эмас, икки эмас, минг марталаб бажарганман. Мен жангчи бўлиб туғилганман ва қирувчи бўлиб ўламан. Ҳеч нарсадан ҳавотирга тушаётганим йўқ. Кўпчилик менга қараяпти ва мен жавобгарликни оламан.