Флойд Мейвезер ўзбек боксчисига қандай маслаҳат берди?

Профессионал боксчимиз Санжар Раҳмонов америкалик собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезернинг промоутерлик компаниясининг мижози ҳисобланади. Айнан, ушбу юртдошимиз билан қисқача суҳбатимизни аввалги куни эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Боксчимизнинг сайтимизга маълум қилишича, у кеча, яна бир бор Флойд билан учрашган ва ундан ўзига хос маслаҳат олган.

Мейвезер Раҳмоновдан бундан кейинги жангларини қайси вазн тоифасида ўтказишини сўраган ҳамда иложи борича вазнини ошириб юбормасликка ҳаракат қилишини айтган.

сан

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)