Фоденнинг Евродаги омадсиз серияси давом этади

"Евро-2024"нинг биринчи турида Англия Сербияга қарши ўйнаб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни эса 13-дақиқада Жуд Беллингем уришга муваффақ бўлди. 

"Манчестер Сити"да ажойиб мавсум ўтказган Фил Фоден терма жамоа билан Германияда майдонни "ёндир"иши кутилганди, лекин 24 ёшли вингер мусобақани яхши бошлади, деб бўлмайди. Фоден ўйин давомида дарвозага зарба бермади ва битта ҳам дриблинг қила олмади. Шу билан бирга, унинг кроослари ҳам ўхшамади. Аммо 49 та аниқ пас бергани орқали яхши балл тўплай олди. 

Маълумот учун, Фил иккинчи марта Еврода иштирок этмоқда. У бу турнирда гол ҳам ассист ҳам қайд эта олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!