ФР: Бабаян Наманганни "жаҳаннам"га айлантиряпти...

Спортда нафақат жисмоний ҳолат, руҳиятнинг ҳам ўрни бўлакча. Масалан, "Милан" жамоаси киядиган либослар тарихини ўргансангиз, учрашув давомида рақибга психологик босим ўтказиш мақсади билан қизил-қора ранг танланганига гувоҳ бўласиз. Жаҳон амалиётида меҳмон жамоанинг кийим алмаштириш хонасини бошқача дизайнда тайёрлаш тажрибаси ҳам бор. Яна баъзи стадионларда яшил майдонга чиқиш олдидан ўқийдиган охирги жумлангиз провакацион бўлиши мумкин: "Жаҳаннамга хуш келибсиз!".

gettyimages-1365212508-612x612

Наманганда бундай тажриба бўлмаса ҳам, ҳеч қайси меҳмон "Марказий"да ўзини хотирижам ҳис қила олмаяпти. "Навбаҳор" гарчи сафар ўйинларини ютқазаётган бўлса-да ўз уйида 100 фоизлик натижа қайд этяпти (ҳатто гол ўтказгани йўқ).

photo_2023-04-02_00-17-47

Статистикага эътибор қилсангиз, "лочинлар" 16 учрашувдан бери Наманганда ютқазмаётгани кўринади (12таси ғалаба).

photo_2023-04-02_00-17-54_1

Агар Самвел Бабаян келганидан кейинги даврга қарасак, 21 ўйинда битта мағлубият қайд этилган (бу лигада энг яхши натижа).

IMG_4570

Ўша ҳам ўтган мавсумнинг 5-турида "Сўғдиёна"дан қабул қилинган эди (Дониёр Абдуманнопов учрашувга ҳакам томонидан қўшилган 2-дақиқа супергол ургани ёдингизда бўлса керак).

IMG_4578

Хуллас, "Навбаҳор" Бабаян келганидан кейин мухлислари қаршисида жуда мураккаб жамоага айланди. Намангандаги ўйин исталган рақиб учун жиддий имтиҳонга айланяпти. Биринчи давра охиригача "Бухоро", "Сурхон" ва "Олимпик" ҳам бу синовдан ўтиши керак. Қизиқ, "лочинлар"нинг бу серияси қачонгача чўзилар экан?

IMG_4594

Фахриддин Рўзиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
15/04/2023 07:45
Навбахорда мураббий имзоси умуман куринмайди. Бу галабалар, футболчиларнинг креативлик харакатлари ёки жарима зарбалари голлари хисобига кулга киритилади.
Навбахордаги йигилган таркиб билан камида ОЧЛ ярим финалига кадар борилса булади.
Навбахор булса, Суперлигада 4,5 уринларда юрибди.
&
Кулмуродов Толмос
14/04/2023 23:03
Насафгача
15/04/2023 06:38
Nasaf to‘p tepishni o‘rganib olsin keyin kelsin Namanganga