ФР: Турсунов юбилей ўйинидан четлатилди
Суперлиганинг 6-тур баҳслари давом этяпти. Бугун Бекободда меҳмон бўлган ОКМК футболчилари ортга қуруқ қўл билан қайтадиган бўлишди (2:0).
Учрашувдаги энг муҳим вазиятлардан бири 21-дақиқада содир бўлди. "Металлург" футболчисига нисбатан қўпол ўйнаган олмалиқликлар сардори Аскер Нажафалиев томонидан майдондан четлатилди. Бу Санжар Турсунов учун ОКМК таркибида олинга биринчи "қизил" ҳисобланади.
Эътиборлиси, тошкентлик ярим ҳимоячи бугун "кончилар" таркибида 90-ўйинини ўтказаётган эди. Улардан 75таси Суперлига, 8таси Ўзбекистон кубоги ва 7таси ОЧЛ доирасида бўлиб, Турсунов ОКМК учун 13та голга муаллифлик қилган.
Шунингдек, Санжар Турсунов 7 йил деганда дисквалификация қилинганини ҳам таъкидлаш керак. 1986 йилда туғилган футболчи сўнгги бор 2016 йил "Ворскла" таркибида майдондан четлатилган эди.
Бунгача ОКМК таркибида қизил карточка олган охирги футболчи Артём Филипосян бўлиб турганди (ўтган мавсум, 26-тур).
Фикрлар