France Football бош муҳаррири "Олтин тўп" нега Родрига топширилганини айтди

France Football бош муҳаррири Венсан Гарсия "Олтин тўп" мукофотини жамоатчилик кутгандек ва миш-мишларга зид равишда "Реал" вингери Винисиус эмас, балки "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри олгани сабабини айтиб ўтди.

“Шубҳасиз, Беллингем ва Карвахалнинг кучли бешликка кириши Винисиусга зарар келтирди, чунки математик жиҳатдан бу ундан бир неча очко олиб қўйган. Шунингдек, "Реал"нинг бир неча ўйинчилари ажойиб ўйин кўрсатган мавсум якунларини сарҳисоб қилинди ва натижада ҳакамлар ҳайъати ўз қарорларини улар ўртасида тақсимлади, бу эса Родри фойдасига ишлади", - дея Гарсия.

Эслатиб ўтамиз, соврин учун даъвогарлар бешлигига “Реал”нинг уч нафар футболчиси кирди: Винисиус, Дани Карвахаль ва Жуд Беллингем.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!