Франко Мастантуоно: "Ҳозирча Ламин Ямал мендан устун"
"Реал Мадрид" футболчиси Франко Мастантуоно Ламин Ямалнинг бу пайтда ўзидан кучлироқ эканини очиқ тан олди.
Ундан қўйидаги савол сўралди:
— Франко Мастантуономи ёки Ламин Ямал?
— Мен бу ҳақда аввал ҳам айтганман. Менга таққослашлар ёқмайди, лекин Ламин каби рақобатдош ўйинчиларнинг бўлиши, “Барселона”, Испания терма жамоаси каби кучли рақибларнинг мавжудлиги — буларнинг барчаси инсонни янада яхшиланишга ундайди. Умид қиламанки, бу ҳолат яна кўп йиллар давом этади.
— Ҳозир ким яхшироқ?
— Бугунги кунда Ламин. У ажойиб савияни намойиш қиляпти, бу даражани аллақачон исботлаган ва ҳозир ҳам жуда яхши спорт формада. Мен эса эндигина “Реал”га келдим, ҳали мослашиш жараёнидаман. Умид қиламанки, бу жараён тезроқ кечади ва мен Европа ритмига, “Мадрид” ритмига мослаша оламан. Бу ердаги тарихим узоқ бўлишини, сўнгги ўйиндаги каби таъсирли беллашувлар кўп бўлишини истайман, — аргентиналик ёш истеъдод эгаси.



Comments