Франция, Италия ва Чемпионлар лигаси чемпиони олисларга кетяпти

Жаҳон футболининг энг кучли ҳимоячиларидан бўлган Тьяго Силва мавсум якунланиши билан “Челси”ни тарк этадиган бўлди.

Бразилиялик футболчи Европадаги фаолияти давомида Италия, Франция чемпионатлари ғолиби бўлган. Чемпионлар лигасида зафар қучган.

Goal нашри ва таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Тьяго Силва “Челси” билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилиб бўлган.

39 ёшли ҳимоячи фаолиятини ўз юртида давом эттирмоқчи. Маълумотларга қараганда, “Флуминенсе” тажрибали футболчига таркибдан жой беришга тайёр ва ўзаро ҳамкорлик оғзаки тарзда келишиб бўлинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!