Франция клуби коронавирус сабаб мухлисларнинг жамоа машғулотларига келишини таъқиқлади

Франциянинг "Сент-Этьен" клуби раҳбарияти мамлакатда тарқалган коронавирус эпидемияси сабаб жамоа машғулотларига келишни таъқиқлади. Бу ҳақда Le Progres нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра буни клуб варчлари тавсия қилишган. Улар шунингдек ёпиқ иншоотларда ўтказиладиган барча тадбирларни ҳам бекор қилишган.

Эслатиб ўтамиз, "Сент-Этьен" 8 март куни Франция чемпионатининг навбатдаги турида "Бордо"га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!