Франция Қозоғистондан ишончли ғалаба билан қайтди, Мбаппе пенальтидан фойдалана олмади

ЖЧ-2022 саралаши доирасида Қозоғистон миллий терма жамоаси ўз уйида Францияни қабул қилди. Ушбу беллашувда амалдаги жаҳон чемпионлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Голларга Усмон Дембеле ва Сергей Малий (авт.) муаллифлик қилди. Иккинчи таймда Килиан Мбаппе пенальтини голга айлантира олмади. Дарвозабон Смокин ажойиб сейв амалга оширди. 

Иккита тур якунига кўра, 6 очко жамғарган Дешам шогирдлари гуруҳ онлайн жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Қозоғистон эса бирорта ҳам очко тўплай олмай, сўнгги ўринда бормоқда. 

  • 90+4'

    Ўйин якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+2'

    Мусса Сиссоко жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятни эътиборсиз қолдирди. Пенальтига асос кам эди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Дембеле ўрнига Коман майдонга ташланди. 

  • 89'

    Василев Астанов ўрнига майдонга тушди. 

  • 86'

    Қозоғистонлик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 83'

    Каримов Нургалиев ўрнига майдонга тушди. 

  • 83'

    Бен Йеддер офсайдда қолиб кетди. 

  • 81'

    Ндомбеле ўрнига Сиссоко майдонга тушди. 

  • 78'

    Франция ҳужум қилишда давом этмоқда. 

  • 75'

    Смокин Мбаппенинг пенальтисини қайтарди. Қойил, дарвозабонга!

  • 74'

    Мбаппега ишлатилган қўполлик пенальти билан жазоланди. Килаианнинг ўзи нуқтага тўпни ўрнатди. 

  • 73'

    Яна кетма-кет иккита бурчак зарбаси ўхшамади. 

  • 72'

    Люка Диннинг жарима майдонига бурчакдан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

  • 69'

    Бурчак зарбаси Францияга наф келтирмади. 

  • 67'

    Франция штурм уюштиришда давом этмоқда. 

  • 65'

    Вороговский Мужиков ўрнига майдонга тушди. 

  • 62'

    Бурчак зарбаси анча хавфли чиқди. Ҳимоячиар ўз ўрнида. 

  • 61'

    Мбаппеда илк имконият. Аммо Дембеле узатган тўпга Килиан зарба бера олмади. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди. 

  • 61'

    Франция ўз яриммайдонида тўпни назорат қилиш билан банд. 

  • 59'

    Гризманн эса ўз ўрнини Бен Йеддерга бўшатиб берди. 

  • 59'

    Мбаппе Марсьяль ўрнига майдонга тушмоқда. 

  • 54'

    Марсьялга нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди. 

  • 51'

    Марсьяль тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 50'

    Марсьялнинг юриши ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. 

  • 48'

    Гризманн офсайдда қолиб кетди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 44'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳозиргина дарвозасини муқаррар голдан сақлаб қолган Сергей Малий бурчак узатмасидан сўнг, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

  • 44'

    Марсьяль бўш дарвозани ишғол қила олмади. Қозоғистон ҳимоячиси тўпни тепиб юборди. 

  • 42'

    Қозоғистон прессинг уюштиришда дваом этмоқда. Аммо французлардан тўпни олиб қўйиш қийин кечмоқда. 

  • 38'

    Дембеле офсайдда қолиб кетди. 

  • 35'

    Франциянинг қарши ҳужуми тўхтатилди. Яхши вазият яратилганди. 

  • 32'

    Марсьяль ўзига узатилган тўпга мослаша олмади. Ҳужум тўхтади. 

  • 32'

    Франция ҳисобни ишончли кўринишга келтириб олмаса, якунда панд еб қолиши мумкин. Қозоғистон кичик вазиятлар ярата оляпти. 

  • 30'

    Валиулиннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 28'

    Марсьяль фол ишлатди. Франция ҳужуми тўхтади. 

  • 26'

    Қозоғистон тўпни назорат қилмоқда. Франция рақибга тўпни бериб кўраётгандек...

  • 23'

    Льорис бугун ўзига ўхшамаяпти. Унинг дарвозаси олдида вазиятлар бўлганича йўқ. Бироқ, узатмалари ҳам ноаниқ кетмоқда. 

  • 22'

    Франция рақибни ўз яриммайдонига қамаб қўйди. 

  • 20'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дембеле ўзига яратилган имкониятдан унумли фойдаланди ва Қозоғистон дарвозасига тўп киритди. 

  • 18'

    Қозоғистон тўпни жарима майдончасидан узоқлаштира олди. 

  • 14'

    Франция тўпни назорат қилмоқда. 

  • 12'

    Франция ҳужумларига қарши Қозоғистон анча зич ҳимояланяпти. 

  • 9'

    Франция ортиқча куч сарфлашни истамаяпти. 

  • 7'

    Льорис бироз хавфли ўйнади. Қозоғистон яхши прессинг уюштирмоқда. 

  • 5'

    Жамоалар дастлабки дақиқаларни бир-бирини ўрганиб чиқишга сарфламоқда. 

  • 3'

    Қозоғистон тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар аллақачон майдонда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Қозоғистон - Франция ўйини бошланмоқда. Ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!