Франция терма жамоасининг Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-13 октябрь кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Бугун Франция терма жамоасининг ушбу мусобақада қатнашадиган таркиби эълон қилинди. Кўпчиликни қизиқтирган жиҳати, унда дзюдо афсонаси Тедди Ринерни ҳам учратиш мумкин. Жамоанинг тўлиқ таркиби қуйидагича:
Эркаклар: Седрик Револ (-60 кг), Ромаин Пикар (-66 кг), Валиде Хяр (-66 кг), Бенжамин Ахус (-73 кг), Жоан Габа (-73 кг), Омар Жало (-81 кг), Максим-Гаел Хамбоу (-90 кг), Кенни Ливезе (-100 кг), Тедди Ринер (+100 кг)
Аёллар: Ширин Боукли (-48 кг), Амандин Бушар (-52 кг), Сара Сизик (-57 кг), Манон Декетер (-63 кг), Маргуа Пино (-70 кг), Марие Гахе (-70 кг), Маделин Малонга (-78 кг), Романе Дичко (+78 кг), Жулия Толофу (+78 кг)
Эслатиб ўтамиз, бўлажак Олимпиада мезбонлари Токио-2020 доирасида илк бор дастурга киритилган аралаш жамоавий йўналишда олтин медалларни қўлга киритишган эди.
Фикрлар