Францияда калтак еган футболчилар клубдан кетадиган бўлди
“Ницца” ўйинчилари Жереми Бога ва Теремас Моффи бўлиб ўтган нохуш воқеадан кейин Франция клубини тарк этиш истагини билдирди. Футболчилар бу қарорни жамоа мухлислари томонидан агрессив ҳаракатларга учраган воқеадан сўнг қабул қилди.
Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.
Воқеа “Ницца”нинг сафар учрашувида “Лорьян”дан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраганидан сўнг содир бўлди. Хабарларга кўра, клуб базасига 400 га яқин мухлис етиб келган. Дастлаб, фанатлар гуруҳи бош мураббий Франк Эйзнинг истеъфосини талаб қилган. Кейинчалик вазият кескинлашган, агрессия ўйинчиларга қаратилган.
Манбаларга кўра, ўнлаб мухлислар Моффи ва Богага нисбатан жисмоний куч ишлатилган. Ўйинчилар тепкиланган, юзларига урилган. Африкалик легионерлар ҳужум қилганлар томонидан ирқчилик ҳақоратларига ҳам дучор бўлган.
Nice-Matin ва RMC Sport нашрлари содир бўлган воқеадан сўнг Жереми Бога ва Теремас Моффининг “Ницца”даги фаолиятини давом эттиришни истамаётганини тасдиқламоқда.
Теремас Моффи ва Жереми Бога икки-уч йилдан бери Франция жамоасида ўйнаб келаётган эди.



Фикрлар