Францияга кўз тегди: Мбаппедан ташқари яна бир юлдуз қон тўкди (фото)
Германия мезбонлик қилаётган Европа чемпионати Франция терма жамоасига оғир келди.
Чемпионатдаги илк учрашувда терма жамоанинг икки машҳур ҳужумчисига шикаст етди. Французларнинг асосий юлдузи Килиан Мбаппе бурнини синдириб олгани кўпчилик эътиборини тортди. Айни пайтда бу ҳолат кенг муҳокама қилинмоқда.
Бироқ, Антуан Гризманн ҳам австрияликлар билан бўлган баҳсда қон тўкди. Иккинчи бўлим бошида рақиб билан тўп усун курашда катта тезликда майдон ташқарисига чиқиб кетган тажрибали футболчи реклама тўсиғига урилиб, бошини ёриб олган.
Шифокорлар қонни тўхтатиб, Гризманнинг бошини боғлаб қўйишганидан кейин у ўйинни давом эттира олди.
Қизиғи шундаки, Франция терма жамоаси мусобақа олдидан Германияга етиб келганидан кейин бир неча футболчининг мазаси қочгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Фикрлар