Франциянинг асосий ҳужумчиси мураббий ишончини йўқотди

Усмон Дембеле Франция терма жамоасининг захира ўриндиғида қолиши мумкин. 

"L’Equipe" нашри берган хабарга кўра, вингер етарли даражада яхши эмас ва самарадорлик кўрсата олмаяпти. Айни вақтда Дидье Дешам бошчилигидаги Франция терма жамоаси мураббийлар штаби Усмоннинг ўрнига ўйинни асосий таркибда бошлаш учун вариантларни кўриб чиқяпти. 

"Евро-2024" доирасида Дембеле икки учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига гол ёки ассист ёздириб қўя олмади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!