Француз клубининг бўлажак инвестори Зидан ва Роналдуни олиб келмоқчи

"Марсель" клубини хариди учун даъвогарлик қилаётган бизнесмен Мохаммед Аячи Айруди ўзининг режалари ҳақида гапириб берди.

"Футболни яхши кўраман. Немис интизоми, "Барселона"нинг ўйин услуби жуда ёқади. Шунингдек, Криштиану Роналдуни эслаб ўтмасам бўлмайди. У "Марсель"га келиши мумкинми? Бу менинг орзуларимдан бири. Зидан? Бўлиши мумкин", - дейди Айруди.

Маълумот ўрнида, "Марсель" Франция чемпионатининг якунланган мавсумида турнир жадвалида иккинчи ўринни банд эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azizbek Odilov
10/07/2020 22:40
Аслида ёмон фирк эмас.