Фред МЮни тарк этмасликка қарор қилди
Ads

Бразилиялик футболчи ёзда "Шахтёр" сафидан 52 млн евро эвазига Манчестер клубига кўчиб ўтган эди. "Қизил иблислар"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо унга асосий таркибда кўп ҳам имкон бермаётган эди. Кейинчалик 25 ёшли футболчининг жамоадан кетиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ португалиялик мутахассис жамоани тарк этгач Фред клубда қолиб, асосий таркибда жой олиш учун курашишга қарор қилди.