Фрэнк Лэмпард Лондон клубини бошқариши мумкин

  • 21.01.2026 18:29
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Челси" клуби афсонаси Фрэнк Лэмпард Лондоннинг "Кристал Пэлас" клубида иш бошлаши мумкин.

Хабарларга кўра, англиялик мутахассис Лондоннинг "Кристал Пэлас" клубини бошқариши мумкин. Оливер Гласнер "бургутлар"ни тарк этган тақдирда, Лэмпард клубни бошқариш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Гласнер яқиндагина матбуот анжуманида янги чақирувларни қабул қилиш истагини билдирган. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. Айни дамда Фрэнк "Ковентри Сити" жамоасини бошқариб бормоқда.

Маълумот учун, "Ковентри Сити" айни вақтда Чемпионшип турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!